Pascal дастурлаш тили 3-10 дарслар

Распродажа!

Pascal дастурлаш тили 3-10 дарслар

30,000 UZS

Категория:

Описание

Pascal (дастурлаш тили)

XVII асрда яшаган ва дунёда биринчи ҳисоблаш машинасини яратган француз олими Блез Паскал шарафига шундай деб номланган Pascal тили, Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги олий техника мактабининг профессори Николс Вирт томонидан 70-йилларда яратилган бўлиб, 1979-йилда стандарт Pascal деб тасдиқланган. Ўзининг соддалиги, мантиқийлиги ва самаралиги туфайли бу тил бутун дунёга тез тарқалди. Ҳозирги пайтда барча ҳисоблаш машиналари, хусусан, микро ЭХМлар хам шу тилда ишлаш имкониятига эга. Дастурлар матнининг тўғрилигини осонлик билан текшириш мумкинлигини, уларнинг маъноси яққол кўзга ташланиши ва оддийлиги билан ажралиб туради.

Паскал дастурлаш тили, франциялик университет ўқитувчиси Никлас Вирт томонидан талабаларга дастурлашни ўргатиш мақсадида яратилган. Кейинчалик тил оммалашиб унинг обектга йўналтирилган авлоди Object Pascal for Windows — Delphi  яратилган.

Паскал тилининг алифбоси

Паскал дастурлаш тилининг алифбоси деб, шу тилда маълумотларни ифодалаш ва дастурлар ёзиш жараёнида компилятор томонидан қабул қилишга рухсат берилган белгилар ёки махсус белгилардан иборат бўлган занжирлар тўпламига айтилади. Бу алифбо ўз ичига ASCII (ҳалқаро белгилар ва уларнинг уодлари) жадвалининг ҳамма белгиларини, яъни қуйидагиларни олади:

  1. Лотин алифбосининг катта ва кичик шарфлари;
  2. 0 дан 9 гача араб рақамлари;
  3. Тагига чизиш белгиси (_);
  4. Бўш жой белгиси; (бу белги паскал тилида барча хизматчи сўзлар ва маълумотларни бир-биридан ажратиш учун фойдаланилади;
  5. Бошқарувчи белгилар : ASCII жадвалидаги кодлари 0 дан 31 гача бўлган белгилар. Бу белгилар сатр ва константаларни ифодалашда қўлланиши мумкин;
  6. Турли кўрсатмаларни ёзиш учун ишлатиладиган махсус белгилар: > < = − + \ & ? ! ^ % $ ; : ъ # @ , . [] () {} / *
  7. Асосий бўлмаган белгилар: (ASCII ни кенгайтирувчи, яъни коди 128 дан 255 гача бўлган белгилар. Рус алифбосининг катта ва кичик ҳарфлари, псевдографика элементлари шу синфга киради. Бу белгилар турли константаларни ҳосил қилишда, матнларни ёзишда, изохларни ташкил қилишда қўлланиши мумкин.);
  8. Мураккаб белгилар: * * .. := >= <= ;
  9. Хизматчи сўзлар. Улар паскал тилида маълум бир маъно ёки кўрсатмани англатувчи махсус белгилар занжиридан иборат бўлиб, бу занжирни ўзгартириш ёки қисқартириб қўллаш мумкин эмас. Масалан: begin, program, end ва ҳоказо.

Эслатма: Агар дастурлар ёзишда юқорида санаб ўтилган белгилардан бошқа белги ёки хизматчи бўлмаган сўзлар учраб қолса, бу ҳақида компилятор махсус ахборотни экранга чиқаради.

 

1 отзыв на Pascal дастурлаш тили 3-10 дарслар

  1. aleksejbgtu

    1,2 darslar ham bormi?

    • Bahromjon Soliev

      Ҳа. албатта бор.
      1-дарс ютубда
      2-дарс ютубда

      Сайтимизда жойлашган курсларимиз мана бу ерда
      Тез орада қолганларини ҳам жойлаймиз

Добавить отзыв