Windows 10 ни ўрнатгандан сўнг ўзгартирилиши зарур бўлган созламалар

Операцион тизимни меъёрда ишлаши учун қандай созлаш керак?

1. Янгиланишларни (Обновление) ўрнатинг

Настройка Windows 10: Установите обновления

Янги ўрнатилган тизимда ҳал қилишингиз керак бўлган биринчи қадам ҳисобланади. Янгиланишлар операцион тизимдаги ўзгаришларни ўзига кўчириб олади.

Аввало компьютерингиз интернетга уланганлигига ишонч ҳосил қилинг. Сўнгра «Пуск» менюси ва «Параметры» → «Центр обновления Windows» → «Проверить наличие обновлений» кетма-кетлигини бажаринг. Керакли янгиланишлар кўчирилиб олингунга қадар кутиб туринг.

2. Драйверларни янгиланг (зарур бўлса)

Одатда Windows 10 кўплаб тизим учун зарур бўлган драйверларни автоматик ишга тушира олади. Лекин барибир баъзи драйверларни ўзингиз ўрнатишингизга тўғри келади. Мисол учун, сиз қайсидир қурилмани — динамик, видеокарта, веб камерани нотўғри ишлаётганини сезсангиз, уни ўзингиз ўрнатишингиз мумкин. Бепул дастурлардан бири Snappy Driver Installer ни тавсия қилиш мумкин.

3. Браузерни ўрнатинг

Настройка Windows 10: Установите браузер

Майкрософтнинг браузери Edge сизга қулай бўлмаса, у ҳолда бошқа браузерни ўрнатиб олишингиз мумкин. Chrome, Firefox, Opera, Vivaldi ва бошқа кўплаб браузерлардан бирини танлашингиз мумкин.

Chrome ни юклаш →
Firefox ни юклаш→
Opera ни юклаш→
Vivaldi ни юклаш→

Керакли веб браузерни танлаб, ўрнатиб олганингиздан сўнг, уни ўз эҳтиёжларингиздан келиб чиқиб созлаб олишингиз мумкин.

4. Тизимни антивирус билан ҳимояланг

Настройка Windows 10: Защитите систему антивирусом

Windows 10 операцион тизимида ички ўрнатилган Windows Defender антивируси мавжуд. Бу дастур доимо ишга тушган бўлади. Агар компьютер сотиб олганингизда операцион тизим ўрнатилган бўлса, у ҳолда у тизимда синов муддати билан бирор бир антивирус дастури ҳам ўрнаган бўлиши мумкин.

Windows Defender — ёмон антивирус эмас. Кўп ҳолларда уйда фойдаланиладиган компьютер учун етарли ҳимояни бериши мумкин. Лекин тармоқ орқали кўп фойдаланганингизда, интернет орқали текширилмаган сайтларга киргангизда ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Бепул антивирус дастурлардан танлов қилишингиз мумкин.

5. Кераксиз дастурларни ўчиринг

Windows 10 операцион тизими ўз ичида бир қанча ўрнатилган дастурлари билан бўлиши мумкин. Булар Microsoft  ва ёки компьютерингиз бренди дастурлари бўлиши мумкин. Лекин сиз улардан фойдаланишингиз зарур бўлмаганларини танлаб ўчириб юборишингиз мумкин. Бунинг учун «Параметры» → «Приложения» → «Приложения и возможности», ойнасини очиб, кераксиз деб ҳисоблаган дастурни танланг ва  «Удалить» тугмасини босинг.

6. Зарур иловани ўрнатинг

Ўзингиз учун зарур бўлган дастур ва иловаларни ўрнатиб олинг. Қуйида асосан бепул бўлган дастурлар рўйхати келтирилган.

7. Зарур бўлмаган дастурларни автоматик юкланишини ўчиринг

Настройка Windows 10: Отключите автозапуск ненужных приложений

Windows 10 операцион тизими ишга тушганда автоматик баъзи дастурлар ҳам биргаликда ишга тушади. Айримларининг эҳтимол сизга умуман кераги йўқдир. Автозагрузкада (автоматик юкланиш) дастурлар қанчалик кам бўлса, операцион тизим шунчалик тез ишга тушади. Шунинг учун ҳам автоматик юкланишдан ортиқча дастурларни ўчириб қўйиш тавсия қилинади.

Бунинг учун «Диспетчер задач» ни ишга туширинг, сичқончанинг ўнг тугмасини масалалар панели (панел задач) устида босинг ва очилган менюдан «Диспетчер задач» ни танланг. Клавишлар орқали Ctrl + Shift + Esc тугмаларини босиш орқали ишга тушириш мумкин. Ойна очилгандан сўнг, «Подробнее» ни босинг ва «Автозагрузка» бўлимига ўтинг. Кераксиз дастурни танлаб, сичқончанинг ўнг тугмасини дастур устида босиб, «Отключить» ни танланг.

8. «Приложения по умолчанию» бўлими

Настройка Windows 10: Смените приложения по умолчанию

Windows нинг стандарт дастурлари кўп ҳолларда ўз вазифасини жуда яхши адо этишади. Лекин баъзи ҳолларда, тизимни ўзингизга мослаштираётганингизда барибир қайсидир дастурларни алмаштириш эҳтиёжи туғилади. Стандарт дастурларни алмаштириш учун «Пуск» менюсидаги «Параметры», сўнгра «Приложения» бўлимидан «Приложения по умолчанию» ни танланг. Бу ерда сиз Windows нинг стандарт дастурларини бошқасига алмаштиришингиз мумкин.

9. Фойдаланувчи папкаларини ўзгартиринг

Настройка Windows 10: Перенесите папки пользователя

Windows 10 операцион тизими фойдаланувчи маълумотларини ҳам тизим ўрнаган дискда сақлайди. Булар ҳужжатлар, фотография, мусиқа ва видеолар бўлиши мумкин. Агар тизим диски ҳажми катта бўлса уни ўзгартиришнинг ҳожати йўқ.

Фойдаланувчи папкасини бошқа диск ёки разделга олиб ўтиш бошқа қулайликлар бериши мумкин. Масалан, тизимга қандайдир зарар етса, вирус тушса ва бошқа ҳолатларда тизимни қайтадан ўрнатиш зарурати туғилганда, сизнинг шахсий маълумотларингиз аллақачон тизимдан бошқа жойдалиги бу фақат сизнинг ютуғингиз. Сиз фақат тизимни йўқотишингиз мумкин. Лекин шахсий маълумотларингизга зарар етмайди.

Фойдаланувчи папкаларини кўчириш учун, «Параметры» ни очиб, «Система» → «Память устройства», кетма-кетлигини очинг. Сўнгра — «Изменить место сохранения нового содержимого» ни танланг. Маълумотларни қайси диск ёки разделда сақлашни кўрсатинг.

10. Windows 10 ни ўз смартфонингиз билан боғланг

Настройка Windows 10: Соедините Windows 10 со своим смартфоном

Бу жудаям муҳим эмас. Лекин шундай имконият бўлганда нега энди фойдаланмаслик керак? Смартфонни компьютерга улагандан сўнг, хабарларни жўнатиш ва ўқиш ва бошқа маълумотларни ҳам осонлик билан кўриш имкони туғилади.

Бунинг учун «Параметры» → «Телефон» ва «Добавить телефон» кетма-кетлигини бажаринг. Windows 10 ни қандай смартфон билан улаш кераклигини кўрсатинг — Android ёки iPhone. Агар талаб қилинса ўз Microsoft аккаунтингизга киришни амалга оширасиз. Телефон рақамингизни кўрсатинг. Сизга илова учун линк берилади. Уни Google Play орқали юклаб олинг ва логин ва паролни теринг. Сўнгра илова йўриқномасига амал қилиб, зарур рухсатларни очиб қўйинг. Шу билан компьютер ва телефон ўзаро алоқада бўлади.

11. Ортга қайтиш нуқтасини яратинг (точка восстановления)

Настройка Windows 10: Создайте точку восстановления

Windows нинг созламаларини тамомлаганингиздан сўнг, ушбу ҳолатни сақлаб қолиш учун ва шунча меҳнатни ушлаб қолиш учун нимадур қилишимиз керак бўлади. Бунинг учун тизимнинг стандарт иловаларидан бири тизимни керакли нуқтага қайтаришдир. Тизимни шундай созлаймизки, зарур бўлганда тизим автоматик равишда шундай нуқталарни яратиб боради.

Бунинг учун «Пуск» — «Панель управления» — «Система и безопасность» → «Система» кетма-кетлигини бажарамиз. Чап панелдаги «Защита системы» ни танлаймиз. «Параметры восстановления» ни танлаймиз. Белгини қўйиб, тиклаш нуқтасини фаоллаштирамиз ва бунинг учун қанча жой кераклигини кўрсатамиз.

Сўнгра «Создать» ни босамиз. Зарур бўлса изоҳига ўз эслатмангизни қолдиришингиз мумкин. Тиклаш жараёни ишга туширилганда ана шу изоҳга қараб, қандай ҳолатга тизим қайтарилаётганлигини билиб олиш мумкин бўлади.

Манба: lifehacker.ru

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *