Хавфсизлик мақсадида ёки яна бир бошқа мақсадда Windows 10 операцион тизимида микрофонни ўчириш зарурияти туғилиб қолганда, нима қилишни билмасангиз ёки алоҳида бир дастурлар учун ўчириш керак бўлганда унда бизнинг маслаҳатларга қулоқ тутинг. Қуйида биз шу ҳақда сўз юритамиз.

Windows 10 да микрофонни бутунлай ўчириш

Windows 10 операцион тизимида бир қанча микрофонни ўчириш усуллари мавжуд. Уларни санаб ўтамиз.

1. Менимча энг ишончли усулларидан бири бу —диспетчер устройств орқали ўчиришдир. Бунинг учун Пуск устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, очилган менюдан диспетчер устройств танланади. Рўйхатдан микрофон танланади ва унинг устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган менюдан «Отключить устройство» танланади. Натижада микрофон тамоман ўчади.

2. Параметры — Система — Звук (ёки соатнинг олдидаги динамик белгиси устида сичончанинг ўнг тугмаси босилади ва ҳосил бўлган менюдан «Открыть параметры звука»). «Ввод» бўлимида микрофонни танлаб, «Свойства устройства» босилади. «Отключить» бўлимига белги қўйилади.

3. Панель управления очилади. «Звук» бўлими очилади. Микрофон устида сичқончанинг ўнг тугмаси босилади ва «Отключить» танланади.

4. Юқоридаги 3-усулда кўриб ўтганимиздек, микрофонни танлаб, «Свойства» тугмаси босилади. «Применение устройства» бўлимидан «Не использовать это устройство (откл)» ҳолати танланади.

5. 2-пунктда кўрсатилган товуш параметрларида «Управление звуковыми устройствами» бўлимига ўтиб, у ердан микрофонни танлаб, «Отключить» тугмасини босиб ўчириш ҳам мумкин.

Баъзан шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, қайсидир айрим дастурлардагина микрофонни ўчириб қўйиш зарур бўлиб қолади. Бундай вазиятдан эса чиқиш мумкин.

Айрим дастурлар учун микрофнни ўчириб қўйиш

1. Параметры — Конфиденциальность ва чап тарафдан «Разрешения приложений» бўлимидан «Микрофон» танланади.

2. Очилган ойнадаги рўйхатни ўтказиб, ўчирилиши зарур бўлган дастур номини топинг ва ана ўша дастур учун микрофнни ўчириб қўйинг.

Айрим дастурлар ушбу рўйхатда бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда ана ўша дастурнинг ўз созламалари орқали ўчиришга ҳаракат қилинг.

 

Добавить комментарий