Дискни GPT дан MBR га ўтказиш

GPT дан MBR га ўтказиш турли ҳолатларда учрайди. Кўп учрайдиган вариантларидан бири — «Установка Windows на данный диск невозможна. Выбранный диск имеет стиль разделов GPT». Бу ҳолат Windows 7 ни х86 версиясини GPT дискка ўрнатиш жараёнида учраб туради.

GPT ни MBR га ўтказиш учун Windows нинг стандарт воситаларидан фойдаланиш мумкин. Қуйида бир нечта вариантларни келтириб ўтамиз. Мақола сўнггида ушбу мавзуга оид алоҳида видео ҳам бор.

Windows ни ўрнатиш жараёнида буйруқлар сатри орқали MBR га ўтказиш

Ушбу усул орқали юқорида кўрсатилган Windows 7 ўрнатиш жараёнида пайдо бўладиган хатоликни бартараф этиш ва тизимни ўрнатишни давом эттириш учун керак бўлади. 

Эслатма: Қаттиқ дискдан барча маълумотлар ўчиб кетади. GPT ни MBR га ўтказиш учун буйруқлар сатридан қуйидаги босқичларни бажариш керак (Пастроқда расми ҳам келтирилган):

  • Windows ни ўрнатиш жараёнида (разделларни танлаш ёки бошқа босқичда ҳам) Shift + F10 тугмаларини клавиатурадан босинг ва буйруқлар сатри очилади. Худди шу ишларни Windows операцион тизимида бажараётган бўлсангиз, у ҳолда буйруқлар сатрини (командная строка) администратор номидан ишга тушириш керак.
  • diskpart буйруғини ёзинг ва Enterни босинг, кейин эса — list disk буйруғини ёзиб Enterни босинг. Компьютерда ўрнатилган физик дисклар кўрсатилади.
  • Навбатдаги буйруқни бажаринг select disk N, бу ерда N — ўтказилиш бажарилиши керак бўлган диск рақами.
  • Энди икки усул билан натижага эришиш мумкин: clean буйруғи орқали дискни бутунлай тозалаб ташлаш мумкин (барча разделлар ҳам ўчирилади). Ёки разделларни битталаб танлаб, detail diskselect volume ва delete volume буйруқлари орқали ҳам амалга ошириш мумкин(скриншотда шу усул кўрсатилган, лекин clean буйруғида тезроқ натижа бўлади).
  • convert mbr буйруғи орқали дискни MBR га ўтказамиз.
  • Дастурдан чиқиш учун Exit  буйруғи орқали чиқилади. Буйруқлар сатрини беркитинг ва Windows ни ўрнатишни давом эттиринг. Хатолик пайдо бўлмайди. Разделни «Настроить диск» ойнасида яратиб олиш мумкин.

Кўриб турганингиздек ўтказиш унчалик қийин иш эмас.

GPT дан MBRга Windows нинг дискларни бошқариш бўлимидан ўтказиш

Навбатдаги ўтказиш усули ишлаб турган Windows 7 ёки 8 (8.1) операцион тизимлари талаб этилади. Ўтказиш қаттиқ дискнинг операцион тизим ўрнамаган қисмлари учун амал қилади.

Win + R тугмаларини босинг ва қуйидаги буйруқни ёзиб ОК ни босинг diskmgmt.msc

«Управление дисками» бўлимида ўтказилиш зарур бўлган разделни аниқланг ва ундаги разделни ўчириб ташланг: унинг устида сичқончани ўнг тугмаси босилади, ҳосил бўлган контекст менюдан «Удалить том» ни танланг. Қаттиқ дискнинг ҳар бир томи учун шу амални такрорланг.

Ва ниҳоят, диск устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, «Преобразовать в MBR-диск» бўлимини танланг.

Барча амаллар якунлангандан сўнг яна қайтадан керакли разделларни яратиб олишингиз мумкин.

GPT ва MBR орасида ўтказишларни бажарувчи дастурлар. Маълумотларни йўқотмаган ҳолда ҳам

Ўтказишларни бажариш учун махсус дастурлар мавжуд. Acronis Disk Director ва Minitool Partition Wizard каби дастурларда ўтказишларни бажариш мумкин. Бироқ улар пулли дастурлар ҳисобланади.

Фикримча, бепул дастурлар сирасига Aomei Partition Assistant дастурини мисол қилиш мумкин. Унинг барча функцияларини тўлиқ ўрганиб чиқишга вақт бўлмади. Ўтказишда маълумотлар сақланган ҳолда бажарилиши мумкин. 

Видео: GPT дискни MBR га конвертация қилиш (маълумотлар сақланган ҳолда ҳам)

Ушбу видеода дискни MBR га ўтказиш усуллари кўрсатилган. Видео рус тилида. 

Манба: https://remontka.pro/

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *