Фигма — Google Docs дизайн оламида.
График редактор — веб дизайнерлар учун код редакторидан сўнг иккинчи ўринда турадиган муҳим жиҳат ҳисобланади. Дизайнерлар сайт макетларини яратиб, тайёр файлларни саҳифалаш (вёрстка) учун берадилар. Саҳифаловчилар (Версталщик) барча керакли маълумотларни қабул қилиб оладилар: матнлар, иллюстрация, ранглар, элементларнинг саҳифада жойлашуви ва улар орасидаги масофалар.
График редакторлар жуда кўп. Улардан қайси бирини танлаш кераклигини ҳар доим ҳам ҳал қила олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун икки машҳур дастурни — Photoshop ва Figma ларни солиштирамиз.
Photoshop — ўта кучли график редактор ҳисобланади. Асосан растрли графика билан ишлаш учун мўлжалланган. У 1990 йилда яратилган ва бу ўтган давр мобайнида жуда кўплаб фойдаланувчиларга эга бўлди. Ўтказилган дизайн инсрументлари тадқиқотида энг машҳур 10 таликдан 4-ўринни эгаллаган.
Figma — интерфейс ва прототиплар яратиш учун онлайн редактор ҳисобланади. У 2016 йилда яратилган бўлсада, Photoshop ни фойдаланувчилар сони жиҳатидан деярли 4 бараварга қувиб ўта олди. Бундан ташқари Figma дизайн инструментлари сифатида фойдаланувчилар миқдори жиҳатидан иккинчи ўринни эгалламоқда.
Қайси редакторни танлаш кераклигини билиш учун, уларнинг интерфейслари, фойдаланиш соҳалари, тизим учун минимал талаблар ва бошқа параметрлар бўйича қиёслаб кўрамиз.
Саҳифалашни ўрганишга ҳозироқ киришинг.
Интерфейс
График редакторни танлашда унинг интерфейси муҳим роль ўйнайди. Мураккаб интерфейс фойдаланувчига уни ўрганиш учун кўпроқ вақт кераклигни талаб этади. Бундай интерфейсли дастурлар фойдаланувчилари тез-тез адашиб қолишлари ва бунинг натижасида хато қилишлари кўп кузатилади.
Figma
Figma да икки асосий ишчи майдон мавжуд — график редактор ва файллар билан ишлаш менежери.
Файл менежери аккаунт созламалари ва проект (лойиҳа) ҳамда файлларни бошқариш учун керак бўлади. Бу ерда гуруҳ (команда) яратиш, аккаунт созламаларни таҳрирлаш, жорий ва яқинда фойдаланилган лойиҳаларни таҳрирлаш ва янги плагин жорий қилиш мумкин.
Figma да иккинчи иш майдони — график редактор. Бу ерда дизайнерлар макетлар ясайди, Саҳифаловчилар эса иллюстрация, матн ва саҳифалаш учун объект параметрларини топишлари мумкин.
Photoshop
Photoshop да мураккаб интерфейс, кўплаб созламалар ва инструментлар жойлашган. Буни шундай тушунтириш мумкинки, ушбу дастурдан турли соҳа мутахассислари фойдаланишади: веб-дизайнерлар, фотографлар, саҳифаловчилар, иллюстраторлар. Уларнинг барчасига турли кўринишдаги созламалар керак бўлади.
Бундай кўриниш янги фойдаланувчиларга ҳалақит бериши мумкин. Ҳар бир фойдаланувчи ўзига зарур бўлган ускунини дарров топа олмаслиги мумкин.
Иш майдонини ҳар бир фойдаланувчи ўизга мослаб олиши мумкин. Бунинг учун зарур бўлмаган ускуналарни яшириб ёки беркитиб қўйиш орқали оптималлаштириш мумкин. Ана шунда фойдаланувчига ортиқча ва керак бўлмаган маълумотлар ҳалақит бермайди.
Қуйида саҳифаловчи учун Photoshop дастурининг кўриниши.
Ўрнатиш усуллари
График редакторни танлашда унда қанчалик осонлик иш бошлаш мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Ўрнатиш жараёни қанчалик осон бўлса, шунчалик ишни тезроқ бошлаш мумкин бўлади.
Икки вариант — десктоп иловаси ва браузер версияси мавжуд. Иловани компьютерга ўрнатиш керак бўлади. Браузер версияси ҳеч қандай ўрнатишларсиз ишга тушиши мумкин.
Figma
Figma — бу браузерда ишловчи онлайн редактор. Бу шуни англатадики, компьютерга ҳеч нарсани ўрнатиш зарур эмас, шунчаки компьютердаги мавжуд браузерлардан бирини ишга тушириб, авторизациядан ўтиш кифоя.
Бу усулнинг камчилиги шуки, интернетсиз ишламайди. Шу билан бирга видеокарта кучли бўлмаса секин ишлаши мумкин. Локал шрифтлардан фойдаланиш учун қўшимча Figma Font Helper. ни ўрнатиб олиш зарур бўлади.
Figma яратувчилари Windows ва Mac OS учун десктоп иловасини ҳам яратишган. Ушбу илова браузер версияси билан бир хил функцияларга эга. Камчилиги эса интернетсиз ишламайди. Прокси уланиш орқали интернетдан фойдаланувчилар фақатгина браузер версиясидан фойдаланадилар.
Photoshop
Photoshop компьютерга ўрнатилади. Бунинг қулайлиги шуки, у интернетсиз ишлайверади. Интернет фақатгина дастурни фаоллаштириш учун, булутли технологияларга рухсат олиш учун зарур бўлади.
Нархи
Ҳамма график редакторлар ҳам бепул эмас. Уларни танлаётганда ушбу жиҳатига ҳам эътибор қаратиш лозим.
Figma
Figma — шартли бепул график редактор ҳисобланади. Унинг фойдаланиш учун 3 усули мавжуд: бошловчилар учун, профессионаллар учун, ташкилотлар учун.
Бошланғич бепул тарифда бир қатор чекловлар мавжуд:
- бир пайтнинг ўзида макетни таҳрирлаш 2 фойдаланувчидан кўп бўлмаслиги;
- Бир командада 3 лойиҳадан ортиқ бўлмаслиги;
- Файл ва лойиҳа тарихи 30 кундан ортиқ сақланмаслиги.
Бошқа тарифлар эса пуллик. Профессионал тарифда ҳар бир фойдаланувчи учун ойига 12 доллардан тўланади. Олий таълимда ўқишини тасдиқланганда талаба ва ўқитувчилар учун бепул бўлиши мумкин.
Ташкилотлар ҳар бир фойдаланувчилар учун ойига 45 доллардан тўлайди.
Photoshop
Photoshop — пуллик дастур. 7 кун давомида бепул фойдаланиш мумкин. Уч хил варианти бор: оддий фойдаланувчилар, тижорат ва ўқувчилар учун.
Ҳамкорликда ишлаш
Иш жараёнида қулайлик муҳим параметрлардан ҳисобланади. Саҳифаловчи макетни олиб, лойиҳанинг саҳифаланган қисмини мижозга кўрсатади, ўзгаришларни қабул қилади, қайта ишлайди. Ушбу жараён қанчалик содда бўлса, хатоликлар шунча кам бўлади.
Figma
Figma да бир пайтнинг ўзида бир неча одам ишлаши мумкин. Starter тарифида 2 фойдаланувчидан кўп бўлмаслиги керак. Барча ўзгаришлар булутларда сақланади.
Бунинг қулайлиги шундаки, барча ўзгаришлар ва изоҳлар жамоага маълум бўлади. Бир лойиҳанинг файлларини жамоанинг бошқа фойдаланувчиларига қайтадан жўнатишнинг керакги йўқ.
Photoshop
Фотошопда фақат битта фойдаланувчи ишлаши мумкин холос. Мана шунинг учун ҳам бир қатор муаммолар юзага келади: файллар йўқолиши мумкин, жамоа актуал бўлмаган версиясини жўнатиши мумкин. Мижозда лойиҳа файлини кўриш учун Фотошоп дастури бўлмаслиги мумкин. Жамоада лойиҳа муҳокамасини уюштириш қийин бўлиши мумкин.
Компьютерга қўйилган талаб
График редактор узилишларсиз, тез ишлаши керак. Компьютер график редакторнинг минимал талабларига жавоб бермаса меъёрда ишламаслиги мумкин.
Figma
Браузер: Chrome 58+, Firefox 57+, Safari 11+, Microsoft Edge 16+.
Браузер версияси учун ОТ: Windows 8.1, MacOS 10.10 (Yosemite), барча Linux.
Видеокарта:: Intel HD Graphics 4000, Nvidia 330m, ATI Radeon HD 4850.
Требования к браузеру для работы в браузерной версии Figma.
Требования к ОС для работы в десктопном приложении.
Photoshop
Қайсини танлаш керак
Дизайнер одатда Figma ни танламоқдалар. Лекин Figma Photoshop ни тўлақонли ўрнини боса олмайди. Фигма да дизайнерлар учун барча зарур имкониятлар мавжуд эмас. Мисол учун Фигма да растрли графика билан ишлаш имкони мавжуд эмас. Шунинг учун саҳифаловчилар учун иккала график редактордан хабарлари бўлиши фойдадан холи эмас. Бунда асосан турли мижозлар билан ишлашга тўғри келганда асқотади.
Figma асосан қулай интерфейсда ва тўғридан тўғри браузерда ва жамоа бўлиб иш бошловчилар учун қўл келади.
Дизайнерлар макетни бутунича Фотошопда камдан-кам ҳолатларда ясамоқдалар. Улар асосан Фотошопда фонни, расмларни, коллаж ва баннерларни яратиш ва таҳрирлашда фойдаландилар.
Спасибо за предоставление информации..
Информация очень интересная.